Хоразмда қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди
Ушбу ҳолат юзасидан айбланувчи шахсга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жамият
26 май 2023 йил
Хоразм вилоятининг Шовот туманида 1961 йилда туғилган эркак 33 ёшли келини билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган. Натижада қайнота ошхона пичоғи билан келинининг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, ўлдириб қўйган.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айбланувчи шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.