platina.uz
Жамият

Тошкентда фуқароларга мавжуд бўлмаган авиачипталарни сотган шахс ушланди

У 15 нафар фуқарога қарийб 247 млн сўмлик мавжуд бўлмаган авиачипталарни сотган. 

Тошкентда фуқароларга мавжуд бўлмаган авиачипталарни сотган шахс ушланди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 32 ёшли шахс томонидан 15 кишига мавжуд бўлмаган авиачипталар сотилгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил давомида фирма раҳбари бўлиб ишлаган 32 ёшли О.Т. 15 нафар фуқарога жами 246 520 800 сўмлик мавжуд бўлмаган авиачипталарни сотган. У фуқаролардан олинган пулларни фирманинг банк ҳисоб рақамига ўтказмай, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid