platina.uz
Жамият

Инстаграмдаги видео учун судланди? Унда актёр ва режиссёрларни қачон жазолайсизлар?

Ё қонунлар ҳаммага бирдек ишласин, ёки қонунларни фақат кайфиятга қараб жазолаймиз, деб ўзгартиринглар.

Инстаграмдаги видео учун судланди? Унда актёр ва режиссёрларни қачон жазолайсизлар?

Блогер Дониёр Қаюмов ўзининг Instagram саҳифасига аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни тарғиб қилувчи видеотасвирни жойлаштирган деб топилган ва суд унга 6 млн. сўм жарима белгилаган.

Хабарга кўра, блогер бу видеони 2023 йил 20 февраль куни ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган. Суд мажлисида у айбига иқрорлигини билдириб, мазкур видеони юклаганидан сўнг 4-5 соат ўтиб ўчириб юборганини айтган.

Шунингдек, бу видеони олишдан мақсад аёлларга тазйиқ ёки зўравонлик кўрсатиш эмаслиги, ҳолат бошқа қайтарилмаслиги, қилмишидан пушаймонлигини айтиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатма берган.

Бу ҳаракати билан у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189−1-моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш)да кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган.

Унга БҲМнинг 20 баравари миқдорида, яъни 6 миллион сўм жарима жазоси тайинланган.

Вайнерлик ва блогерлик ҳам айни пайтда маданий ҳордиқ сабабчиси, санъат сифатида кўрилади. Ҳолбуки, қонунчилигимизда бундай атамаларга таъриф берилмаган. Балки ўзгартириш керакдир.

Лекин шуниси аниқки, телевизордами, интернедами саҳналаштирилган видео намойиш этилса, бу ўз номи билан саҳналаштирилган бўлади. Энг катта мисол, кино ва сериаллар. Ўзбек киносида бунақа майда, маиший мавзу жуда кўп, айниқса, оилавий тазйиқлар, зўравонликлар, мафиялар, қуролда отишмалар ҳам бор.

Келишиб олайлик. Ё қонунлар ҳаммага бирдек ишласин, ёки қонунларни фақат кайфиятга қараб жазолаймиз, деб ўзгартиринглар. Ахир мантиқ бўлиши керак-ку.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid