Фарғонада туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан Учкўприк туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг АҚШ долларини талаб қилган шахслар қўлга олинди.

Жамият
26 май 2023 йил
Фарғонада туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди.

Маълум қилинишича, 18 май куни ИИВга Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқародан ариза келиб тушган. Унга кўра, 2023 йилнинг апрель ойида ўзини Президент Администрацияси ходими сифатида шахс ва шериги унга Учкўприк ҳамда Бешариқ туманлари ҳокимлари 30 апрель куни референдум ўтгандан сўнг, лавозимдан бўшатилишларини айтган. Уларнинг ўрнига номзод қидириб юрганликларини, Учкўприк туман ҳокими лавозимига тайинланишини ҳал қилиб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари, шундан ҳужжатларни расмийлаштириш учун аввалдан 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ушбу аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда Миробод туманида икки нафар шахс ариза муаллифидан талаб этилган пуллардан 25 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Уларнинг ёнидан бир нечта фуқароларни раҳбарлик лавозимларига тайинланишини сўраб, Президент Администрацияси номига ёзилган ариза ва илова ҳужжатлари текшириб кўриш учун олинган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳар икки гумонланувчи қамоққа олинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+