platina.uz
Жамият

Наманганда Nexia-2 ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юборди

Ушбу воқеа натижасида пиёдалар оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай улардан бири вафот этган.

Наманганда Nexia-2 ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юборди

Наманган вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, 24 май куни соат 22:45 ларда Давлатобод тумани "И.Каримов" кўчасида 1998 йилда туғилган фуқаро Nexia-2'ни бошқариб кетаётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган 1999 ва 2002 йилда туғилган пиёдаларни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида пиёдалар оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай улардан бири вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid