Италия кубогининг бу йилги соҳиби аниқланди
Бу ўйин ЕЧЛ финали олдидан ўзига хос машғулот бўлди, дейиш мумкин.

Кеча тунда Италия кубоги финали бўлиб ўтди ва унда Миланнинг "Интер" жамоаси ғалаба қозонди.
Римда бўлиб ўтган финалда "Фиорентина" ва "Интер" жамоалари ўзаро куч синашди. Ўйинда ҳисобни расмий мезбонлар очган бўлса-да, кейинчалик Лаутаро Мартинес дубл қайд этиб, ғалабани илиб кетди.
Шу тариқа "Интер" кетма-кет иккинчи марта ушбу кубокни қўлга киритди. Бу ўйин ЕЧЛ финали олдидан ўзига хос машғулот бўлди, дейиш мумкин. Чунки 10 июнь куни ЕЧЛ финалида миланликлар "Манчестер Сити"га қарши майдонга тушади.
Италия кубоги, финал
"Фиорентина" - "Интер" 1:2
Голлар: Гонсалес 3 - Мартинес 29, 39




