Зойир Мирзаев бюджетдан 9,4 млрд. ажратди
Тошкент вилояти ҳокими халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси сифатида турли йўналишлар учун давлат бюджетидан 9,4 млрд. сўм ажратиш ҳақида қарор имзолаган.
Тошкент вилояти ҳокими халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси сифатида турли йўналишлар учун давлат бюджетидан 9,4 млрд. сўм ажратиш ҳақида қарор имзолаган.
Ҳужжатга кўра, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси” ходимлари ва уларнинг оила аъзолари 2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳар ойлик маошларининг 1 бараваридан 2 бараваригача миқдорда рағбатлантириб борилади.
Ажратилган пулларнинг энг катта қисми "Бир миллион дастурчи" лойҳаси доирасида мактабларни замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш учун ажратилади: 2,6 млрд. сўм.
Зангиота тумани Боғзор МФЙ Қорасув ва Ҳарбийлар кўчаси, Нурафшон шаҳридаги Ойбек МФЙдаги йўл, пиёдалар йўлаги ва тунги ёритиш чироғи ҳамда Деҳқонобод МФЙ Х.Йўлдошев кўчасини таъмирлаш ва пиёдалар йўлини қуриш учун 2,3 млрд. сўм сарфланади.
Оҳангарон тумани Овжасой МФЙ ҳудудида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун эса 1,6 млрд. сўм, Юқори Чирчиқ туманида болалар ва ўсмирлар спорт мактабига тегишли марказий ўйингоҳни реконструкция қилиш учун 1,1 млрд. сўм пуллар берилади.
Шунингдек, Юқори Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли "Физиотерапия ва реабилитация" бўлими иситиш ва канализация тизиминини таъмирлаш учун 1 млрд. сўм ажратилади.