Энди UZPAYNET орқали ҳам пул ечса бўлади
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига қўшимчалар киритилди.

Энди UZPAYNET шохобчалари орқали ҳам банк карталаридан нақд пул ечса бўлади. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига қўшимчалар киритилди.
Айтилишича, 2023 йил 1 июндан синов тариқасида UZPAYNET кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш бошланади ва синов 2023 йил 1 декабргача давом этади.
Синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинади.




