Тошкентда қурилиш бўлими бош мутахассиси қўлга тушди
У бино иншоотни фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатномани олиб бериш эвазига 1 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бино иншоотни фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган бош мутахассис ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг Юнусобод туман қурилиш бўлими бош мутахассиси А.Ю. фуқаро О.А.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали қурилиши тугалланган бино иншоотини фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатнома олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!