Қирғизистонда чегарада ўзбекистонликлардан пул ундириб келган 4 нафар ҳарбий қўлга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегарада Ўзбекистон фуқароларидан пул ундириб келган ҳарбийларни ушлади.
Жамият
22 май 2023 йил
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси махсус бўлинмалари томонидан Ўзбекистон билан чегара ҳудудида тўрт нафар ҳарбий қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, "Қайтпас" ва "Ўтукчу" назорат-ўтказиш пунктлари ходимлари чегарадан ўтаётган одамларни атайлаб чорасиз вазиятга солиб, доимий равишда пора ундиришган.
Улар Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасидан муаммосиз ўтиш учун фуқаролардан 50 дан 1000 сомгача (тахминан 6 мингдан 130 минг сўмгача) бўлган миқдорда пул талаб қилган.