Тошкентга бюджетдан 60 млрд сўмдан ортиқ пул ажратилди

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йил давомида шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишларга жами салкам 62 млрд. сўм пул ажратилди.

Жамият
18 май 2023 йил
Тошкентга бюджетдан 60 млрд сўмдан ортиқ пул ажратилди

Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида ёғингарчилик мавсумида сув тўпланиши ва тошиши билан боғлиқ бўлган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида диаметри 1200 мм бўлган 1700 п/М узунликдаги темир-бетон қувурлар асосида янги ёпиқ коллектор тармоғи қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун 14 миллиард сўм;

Ташаббусли бюджет жараёни 2022 йил 2 мавсуми доирасида Соғлиқни сақлаш муассасаларини тиббиёт жиҳозлари билан жиҳозлаш юзасидан келиб тушган ва ғолиб бўлмаган жами 28 та лойиҳа учун 15,7 миллиард сўм;

Тошкент шаҳар сегментига тегишли бўлган архив ҳужжатларини тартибга келтириш, илмий-техник ишлов бериш, тозалаш ва сақлов жараёнларига жойлаштириш харажатларини қоплаш мақсадида жами 749,6 миллион сўм;

Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармасига 1 дона автотранспорт харид қилиш учун 220 миллион сўм;

Сергели туманидаги Сергели мавзесини айланиб ўтадиган Тошкент ҳалқа айланма йўлигача бўлган икки қаторли йўлни тўрт қаторли йўлга ўтказиб, узунлиги 10,8 км масофадаги Қипчоқ кўчасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 9,8 миллиард сўм;

Олмазор туманидаги 181-боғча биносини мукаммал таъмирлаш бўйича объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 270 миллион сўм;

Сергели тумани Юқори Дархон маҳалласида 180 ўринли 54-боғчага янги бино қуриш бўйича объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 133 миллион сўм;

  • “Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси”га 14,1 миллиард сўм;
  • “Рақамли ривожланиш департаменти” МЧЖ ва унинг ҳузуридаги “Рақамли пойтахт” ахборот таҳлил марказини 2023 йилда сақлаш билан боғлиқ (иш ҳақи ва бошқа) харажатлари учун 5 миллиард сўм.
© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+