Тошкент ҳокимининг диний ўринбосари алмашди
Тошкент шаҳри ҳокимининг диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари ишдан олиниб, ўрнига янгиси тайинланди.

Ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Алимардон Қаршиев лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Абдулвосид Хомитжонов жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосар лавозимига тайинланди.
А.Қаршиев 2019 йилдан бери шу лавозимда ишлаб келаётган эди.




