Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
У 15 000 АҚШ доллари талаб қилиб олдиндан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Жамият
16 май 2023 йил
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Н.М. фуқаро Д.Қ.ни танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига Канада давлатига ишга юбориши ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.