Мактаб ўқувчиларини уриб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
У транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузишда айбланмоқда.
Жамият
15 май 2023 йил
Аввалроқ Олмалиқ шаҳрида 19 ёшли Damas автомашинаси ҳайдовчиси икки нафар мактаб ўқувчиларини уриб кетганлиги ҳақида хаьар бергандик.
Бош прокуратура хабар беришича, Олмалиқ шаҳридаги умумтаълим мактабининг 2 нафар ўқувчиларини автомашина уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.