Ҳамма партия президентликка ўз номзодларини тақдим этди
Ўзбекистонда 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан олдинги президент сайловига барча 5 та партия ўз номзодларини таклифини маълум қилиб бўлди.

13 май куни “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.
Пленум қатнашчилари миллий юксалишни амалда таъминлаётган, миллат ва Ватанга садоқати, халқпарварлигини исбот қилган Президент – Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаш лозим, деган хулосага келишди.
Пленумда муддатидан илгари Президентлик сайловларида Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини илгари суриш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Бу номзодлар ҳозирча партия қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланган. Кейин уларни Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиб, расман тасдиқлаши керак.
5 та партиядан номзодлар:
- Экологик партиядан Абдушукур Хамзаев (Марказий кенгаш ижроия қўмитаси раиси);
- Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов (Марказий кенгаш раиси);
- "Адолат" СД партиясидан Роба Маҳмудова (Олий суд раиси ўринбосари);
- O‘zLiDeP партиясидан Шавкат Мирзиёев (амалдаги президент);
- "Миллий тикланиш" партиясидан номзод кўрсатилмайди.




