platina.uz

Наманганда ноқонуний тендер аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Наманган халқаро аэропорти МЧЖ буюртмачилигида “Комплекс тозалаш (ободонлаштириш) хизматини кўрсатиш” юзасидан 2023 йил 2 май куни ўтказилган 1 млрд 440,0 млн сўмлик давлат харидида қонунбузилишларига йўл қўйилгани аниқланди.

Давлат харидлари
12 май 2023 йил
Наманганда ноқонуний тендер аниқланди

Хусусан, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талабларига амал қилинмаган.

Ушбу харидда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган талабгорнинг ҳужжатлари харид комиссиясининг икки нафар аъзолари фойдаланган компютер (IP-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича давлат хариди ўтказилган куннинг ўзида харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.

Агентлик тақдимномасига биноан Наманган халқаро аэропорти МЧЖ томонидан 3 май куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+