platina.uz

Мигрант Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консуллигига келиб, хотинини ўлдирганига иқрор бўлди

Кеча эрталаб Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳар Адмиралтейский туманидаги консуллиги қўриқчиси олдига 22 ёшли мигрант келиб, хотинини бўғиб ўлдирганига иқрор бўлган. Бир дақиқадан сўнг консуликка полиция чақирилган.

Жаҳон
12 май 2023 йил
Мигрант Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консуллигига келиб, хотинини ўлдирганига иқрор бўлди

Маълум бўлишича, мазкур меҳнат муҳожири 19 ёшли хотини жанжаллашиб қолиб, уни бўғиб ўлдирган. Улар иккови ҳам Муринодаги Шувалов кўчасида регистрациясиз яшаган.

Меҳнат муҳожири полиция томонидан қўлга олинган. Қотиллик бўйича Россия Федерациясининг 105-моддаси 1-қисми бўйича жиноят ииш қўзғатилган.

Бундан аввал «Пятерочка» дўконида бир мигрант мижозлар ва ходимларни қўрқитиб отишма уютиргани айтилганди. Полициячилар уни 40 дақиқадан сўнг уйида қўлга олишган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+