platina.uz

Бош прокуратура меросга беписанд амалдорларни фош қилди

Прокуратура органлари томонидан ўтказилган тизимли назорат тадбирларида мансабдорлар 495 млн. сўм зарар етказгани маълум бўлди.

Жамият
12 май 2023 йил
Бош прокуратура меросга беписанд амалдорларни фош қилди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирларнинг бирида Оққўрғон тумани “Ҳосилдор” маҳалласида жойлашган “Шохрухия шахристони” археология ёдгорлигининг 16 гектар ер майдони қонунчилик талабларига зид равишда хусусий корхонага узоқ муддатга ижарага бериб юборилгани аниқланди.

Оқибатда, ушбу ёдгорлик ҳудудида ўзбошимчалик билан қазилма ишлари олиб борилиб, тарихий объектга жуда кўп миқдорда 315 млн. сўм зарар етказилган.

Шунингдек, Оққўрғон туманида қурилиш ҳамда кадастр бўлими мансабдор шахслари “Х.Олимжон” маҳалласида жойлашган “Қийритепа” археология ёдгорлигининг 0,4 гектар ер майдонида ноқонуний равишда сув иншоатининг қурилишига йўл қўйиши оқибатида тарихий объектга жуда кўп миқдорда 180 млн. сўм зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+