platina.uz
Жамият

Эркинжон Турдимовнинг укаси раҳбарлик лавозимига тайинланди

У Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармасига раҳбарлик қилади. 

Эркинжон Турдимовнинг укаси раҳбарлик лавозимига тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг укаси раҳбарлик лавозимига тайинланди.

Турдимов Шавкатжон Оқбўтаевич – Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шавкат Турдимов 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти — олий, 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid