platina.uz

Тадбиркорлар ҳисобидан ноқонуний пул ечиб олганлар қамалади

Президент томонидан имзоланган янги қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди.

Жамият
11 май 2023 йил
Тадбиркорлар ҳисобидан ноқонуний пул ечиб олганлар қамалади

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ,3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Қонун уч ойдан сўнг кучга киради.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+