platina.uz

Сурхондарёда "CEFR" cертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

У юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида олиб беришни иддао қилган.

Жамият
10 май 2023 йил
Сурхондарёда "CEFR" cертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.

Унда фуқаро Н.М. фуқаро С.Ж.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “CEFR” чет тилларини билиш сертификатини олиб бериш эвазига 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • Маълумот учун

CEFR – Европа Иттифоқида қўлланиладиган чет тилини билиш даражалари тизимидир. Европа Кенгаши томонидан 1989—1996 йиллар оралиғида "Европа фуқаролигини олиш учун тил ўрганиш" лойиҳасининг асосий қисми сифатида ишлаб чиқилган. CEFR тизимининг асосий мақсади барча Европа тиллари учун қўлланиладиган баҳолаш ва ўқитиш усулини тақдим этишдан иборат.


© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+