platina.uz

Мактабларнинг директор ўринбосарлари рағбатлантирилади

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,  Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи биргаликда “Умумий ўрта таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қўшма қарорни имзолашди.

Жамият
10 май 2023 йил
Мактабларнинг директор ўринбосарлари рағбатлантирилади

Мазкур қўшма қарорга биноан, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини Ёшлар агентлиги ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари белгиланган бўлиб, мазкур йўналишда энг яхши наъмунали директор ўринбосарларини ҳар чоракда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан БҲМнинг 10 баробар миқдорида мукофот берилади.
Шунингдек, мазкур қарор асосида Мактаб директори ўринбосари лавозимига бир қатор қўшимча вазифалар ҳам юклатилди.

Жумладан, Республика бўйича 200 нафаргача директор ўринбосари ҳар чоракда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача) Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Директор ўринбосари умумий ўрта таълим мактаблари директори ҳамда туман(шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи лавозимларига тавсия этилади.

Шунингдек, директор ўринбосари лавозимига қўшимча вазифалар юклатилди:

Директор ўринбосарига таълим муассасалари ёшларининг маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида танлов ва тадбирларни ташкил этиш, тўгараклар фаолиятини мувофиқлаштириш;

4-11-синф ўқувчилари ўртасида “Камалак” ва “Ёшлар иттифоқи” сардорлари фаолияти ҳақида тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда маҳалла ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда мактабларда “Ёшлар дафтари”да яратилган имкониятлар тўғрисидаги тарғибот ишларини ташкил этиш вазифалари ҳам юклатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+