Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қанча солиқ тўлаган?

2023 йилнинг январь-апрель ойларида 42 та хорижий компаниялар солиқ тўлаган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ошган.

Жамият
9 май 2023 йил
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қанча солиқ тўлаган?

2023 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 42 та хорижий компания томонидан 32,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар кўп. 

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди. 

Бунда, тўланган солиқларнинг 95 %и электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

  • Meta  - 12,1 млрд сўм;
  • Google - 9,3 млрд сўм;
  • Apple - 6 млрд сўм;
  • Booking.com - 1,1 млрд сўм;
  • Netflix - 1,1 млрд сўм;
  • Xsolla - 632,9 млн сўм;
  • Yandex - 363 млн сўм;
  • Paddle.соm - 321 млн сўм;
  • Linkedin - 275,6 млн сўм;
  • Adobe Systems - 221 млн сўм.
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+