Ўзбекистонда февраль ойида солиқ тушумлари 13 трлн сўмдан ортди
Шунингдек, 2023 йил январь-февраль ойларидаги жами тушум миқдори маълум қилинди.
Жамият
9 март 2023 йил

2023 йил февраль ойида солиқ органлари томонидан 13,4 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Тушумлар таҳлил қилинганда 2023 йил февраль ойида январь ойига нисбатан 7 та солиқ турида ўсишга эришилган.
Солиқ турлари кесимида:
- Фойда солиғидан 3,9 трлн сўм (28,9%);
- ҚҚСдан 2,8 трлн сўм (20,8%);
- ЖШОДСдан 2,3 трлн сўм (17,1%);
- Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 1,2 трлн сўм (9%);
- Акциз солиғидан 1,2 трлн сўм (8,7 %)ни ташкил этди.
Жумладан, фойда солиғи 1,5 трлн сўм, ЖШОДС 407,2 млрд сўм, АОС 140,7 млрд сўм, мол-мулк солиғи 140,2 млрд сўм, ер солиғи 100 млрд сўм, акциз солиғи 86 млрд сўм, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 30 млрд сўмга ўсган.
2023 йил январь-февраль ойларидаги жами тушум 25,3 трлн сўмдан ошди.