Ўзбекистонда йилнинг I чораги давомида солиқ тушумлари 37,8 трлн сўмдан ортди

Энг кўпини фойда солиғи ташкил этади, яъни 9,5 трлн сўм бюджетга тушум бўлган.
Жамият
12 апрель 2023 йил
Ўзбекистонда йилнинг I чораги давомида солиқ тушумлари 37,8 трлн сўмдан ортди

Республика бўйича 2023 йил И чорагида солиқ органлари томонидан буджетга 37,8 трлн сўмдан ортиқ тушуми таъминланди.

Жумладан, солиқ турлари кесимида (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан):

  • фойда солиғидан 9,5 трлн сўм* (392,4 млрд сўмга ёки - 8,6%);
  • ҚҚСдан 8,4 трлн сўм (807,7 млрд сўмга ёки - 10,6%);
  • ЖШОДСдан 6,6 трлн сўм (1,4 трлн сўмга ёки - 26,5%);
  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан 3,5 трлн сўм* (82,4 млрд сўмга ёки - 6,4%);
  • ер солиғидан 1,4 трлн сўм (311,4 млрд сўмга ёки -28%);
  • мол-мулк солиғидан 1,3 трлн сўм (372,9 млрд сўмга ёки - 39,5%);
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан 205,8 млрд сўм (26,4 млрд сўмга ёки 14,7%) ўсишга эришилди.

НКМК ва ОКМКдан ташқари

Шунингдек, акциз солиғидан 3,3 трлн сўм ундирилиб, якуний истеъмолчиларга реализация қилишда тўланадиган акциз солиғидан (АИ-80 бензини учун) имтиёз берилганлиги сабабли тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 млрд сўмга ёки 0,2 фоиз камайган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+