platina.uz
Жамият

ҚҚС билан билан боғлиқ фирибгарлик сабаб 35 минг доллар сўраган ҳисобчи ушланди

У мазкур ишни Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали ҳал қилмоқчи бўлган. 

ҚҚС билан билан боғлиқ фирибгарлик сабаб 35 минг доллар сўраган ҳисобчи ушланди

ҚҚС билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Муқаддам солиқ идораларида фаолият юритган, ҳозирда Тошкент шаҳридаги транспорт ва логистика хизматлари кўрсатувчи МЧЖда ҳисобчи бўлиб ишлаётган шахс ўзининг собиқ ҳамкасблари имкониятлари орқали, бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖга 17 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғининг манфий фарқ суммасини қайтариш ҳамда унинг тўхтатилган ҚҚС гувоҳномасини қайта фаоллаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда ходим МЧЖ таъсисчисидан 20 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида у ўзининг қўштирноқ ичидаги холис ёрдамини Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали ҳал қилиши кераклиги аниқланиб, мазкур давлат хизматчиси ҳам жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid