Кичик корхоналар икки ойда қанча солиқ тўлагани маълум қилинди

Шунингдек, январь-февраль ойларида ўрта тадбиркорлик субъекти томонидан солиқ тушумлари қанчани ташкил этгани маълум бўлди.
Жамият
31 март 2023 йил
Кичик корхоналар икки ойда қанча солиқ тўлагани маълум қилинди

2023 йил январь-февраль ойларида 52 478 та кичик бизнес корхонаси томонидан 1,8 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.

Уларнинг жами товар айланмаси 17,3 трлн сўмни ташкил этган, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 760,8 млрд сўм. 

19,3 млрд сўм солиқ тўлаган ТОП-20 кичик корхоналар инфографикада. Тушумлар солиқ турлари кесимида: 

  • ҚҚС – 7,6 млрд сўм; 
  • фойда солиғи – 5,4 млрд сўм; 
  • акциз солиғи - 2,5 млрд сўм;
  • ЖШОДС - 1,5 млрд сўм;
  • ижтимоий солиқ - 1,2 млрд сўм;
  • бошқалар - 1,1 млрд сўм.

Шунингдек, 2023 йил январь-февраль ойларида 10 761 та ўрта тадбиркорлик субъекти томонидан 2,7 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 107,3 млрд сўми 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 377,5 млрд сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 1,9 млрд сўмни ташкил этган.

ТОП-20 ўрта тадбиркорлик субъектлари инфографикада. 

Улар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида: 

  • ҚҚС – 46,1 млрд сўм; 
  • акциз солиғи - 27,9 млрд сўм;
  • фойда солиғи – 21,3 млрд сўм; 
  • ЖШОДС - 5,9 млрд сўм;
  • ижтимоий солиқ - 4,3 млрд сўм;
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+