Тошкентда Қатар элчихонаси очилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг айтишича, бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқади.
Ўзбекистон пойтахтида Қатар давлатининг элчихонаси пайдо бўлди.
Ташқи ишлар вазирининг айтишича, бу қадам “мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқади”. Қолаверса, Ўзбекистонда Қатар элчихонасининг иш бошлаши ўзаро манфаатли ҳамкорлик уфқларини кенгайтиради, савдо ва инвестициялар ҳажмини оширади ҳамда икки халқ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди. Ўзбекистон томони Қатарга араб дунёсидаги муҳим ва ишончли ҳамкор сифатида қарайди.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов, Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саъад ал-Мурайҳий билан ҳам учрашди. Томонлар ҳамкорликдаги лойиҳалар истиқболи, сиёсий мулоқотнинг фаоллашуви, маданий-гуманитар ва сайёҳлик алмашувлари ҳамда бошқа кўплаб муҳим масалаларни муҳокама қилишди.