platina.uz

Бугун "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун кучга кирди

Унга кўра, Ўзбекистон Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритилди. Энди Президент муддатидан илгари президент сайловини тайинлаган тақдирда сайлов икки ой ичида ўтказилади. Мазкур қонунни Қонунчилик палатаси 2023 йил 2 майда қабул қилган ва Сенат 2023 йил 4 майда маъқуллаган. 

Жамият
8 май 2023 йил
Бугун "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун кучга кирди

Сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатларини Марказий сайлов комиссияси белгилайди.

Президент Қонунчилик палатаси ва Сенатни тарқатиб юборса, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови уч ой ичида ўтказилади.

Бугун Шавкат Мирзиёев Сенат, депутатлар ва жамоатчиликка мурожаат қиляпти. Парламент тарқатилиши ва муддатидан илгари президент сайлови эълон қилиниши мумкин.

Қонунчилик палатаси ва Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг ва сенаторларнинг сайлови Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+