2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари президент сайлови бўлиб ўтади — Президент фармони
“Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида” Президент фармони имзоланди.
Сиёсат
8 май 2023 йил
Фармонда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110 ва 128-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан, 2023 йил 9 июль кунига муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилиши белгиланди.