platina.uz

Кремлда Ғалаба байрами зиёфати ўтказилмайди

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёнот беришича, бу йил Кремлда 9 май - Ғалаба байрами муносабати билан анъанавий тантанали қабул ўтказилмайди.

Жаҳон
6 май 2023 йил
Кремлда Ғалаба байрами зиёфати ўтказилмайди

Бу йилги Ғалаба байрамида зиёфат ўтказиладими, деган саволга Песков “Йўқ”, дея қисқа жавоб берган. Кремлнинг бош хабарчиси бошқа тафсилотларни очиқламаган.

Одатда ҳар йили 9 май куни Россия Президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон уруши ветеранлари билан зиёфат столи атрофида учрашар эди. Бундай қабул охирги марта 2019 йилда ўтказилган.

Бундан ташқари Путин Кремл саройида уюштирилган қабулда Москвадаги парадни томоша қилишга келган давлат раҳбарлари билан ҳам учрашар эди.

Аммо 2020 йилда Россия Украинага бостириб кирганидан кейин, бундай жамоат тадбирларига чек қўйилди. Айрим экспертларнинг фикрича, у ҳозир жуда қўрқоқ бўлиб қолган, ҳеч кимга ишонмайди. Шунинг учун қўл остидаги ва қаттиқ текширувдан ўтган одамлар билан билан ҳам 10-15 метр масофадан туриб гаплашади.

Айниқса ким уюштиргани мунозарали бўлиб турган воқеа – Кремлга дронлар ҳужуми Россия президенти жуда яхши баҳона бўлади. Тўғрида, худонинг берган куни томинг тепасида дронлар учиб юрса, инсонийлигини йўқотмаган ҳамма одам сени “агрессор”, деб ёмон кўрса, сени деб юз минглаб россиялик Украинада бекордан-бекорга ўлиб кетаётган бўлса, кўнгилга байрам кўнгилга сиғармиди?!.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+