Тошкентда йўл ҳақини ошириш яна таклиф қилиняпти
Тошкент шаҳридаги жамоат транспортида май ойи охиридан янги тарифларни жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Аввалроқ 1 апрелдан ошириш ҳақида хабар берилган ва тариф таклифлари ҳам эълон қилинганди. Ўша таклифларда ҳозирча ўзгариш йўқ.
Агар йўловчи нақд пулда тўлов қилса, йўл ҳақи 2000 сўм (ҳозир 1400 сўм), электрон тўлов билан биринчи сафар учун 1600 сўм бўлади. Карта билан тўлаб, бир соат ичида яна кейинги транспортга чиқилса, анча камроқ харажат бўлади, учинчи транспортга чиқиш эса бепул.