АТ “Алоқабанк” “Бизнесни рақамли трансформациялаш” мавзусида илмий семинарга старт берди
Мазкур лойиҳа асосида жорий йилнинг ноябр ойига қадар семинарлар ташкил этилади.
Бизнес
4 май 2023 йил
АТ “Алоқабанк” раҳбар ходимлари иштирокида банк ва унинг мижозларини рақамли трансформацияларга мослаштириш мақсадида “Бизнесни рақамли трансформациялаш” мавзусида семинарга старт берилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг ягона бир жамоа сифатида рақамли трансформациялаш жараёнларида фаол иштирок этишларини таъминлаш, мижозлар учун қўшимча рақамли хизматлар яратган ҳолда улар фаолиятини ривожлантириш ва банк мижозлари базасини кўпайтиришдан иборат.
Мазкур лойиҳа асосида жорий йилнинг ноябр ойига қадар семинарлар ташкил этилади.
Реклама