Машина ўғриси “иссиқ изидан” қўлга олинди
Пойтахтда 20 ёшли фуқаро кўчада эшиклари очиқ қолган машинани ўғирлаганликда гумонланиб, қўлга олинди.
Маълум қилинишича, 18 апрель куни Учтепа тумани ИИО ФМБга 42 ёшли Тохир М. мурожаат қилиб, кўчада эшиклари очиқ ва калити ўт олдиргичда қаровсиз қолдирилган “Матиз” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини маълум қилган. Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида, автомашина шу куни топилиб, гумонланувчининг шахси аниқланган. У 20 ёшли Умиджон Р. бўлиб чиқди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
"Тергов давом этмоқда", дейилади хабарда.