Тошкент шаҳрини мактаб ўқувчиси сотувга қўйгани маълум бўлди
У бу ишни шунчаки ҳазил учун қилганини, бундай салбий муҳокамалар келтириб чиқариши мумкинлигини ўйлаб кўрмаганини қайд этди.
15 ёшли А.А. "OLX" савдо платформасида "Тошкент шаҳри сотилади!" мазмунида эълон жойлаштирган ва унинг бошланғич нархини 250 миллиард АҚШ доллари деб белгилаган.
Ушбу эълон кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди.
"OLX" савдо платформаси бош директори Дониёрбек Турғуновнинг айтишича, эълон бир неча дақиқадан сўнг блокланган. Мутахассис фойдаланувчилардан эълонларни жойлаштиришда барча маълумотлар тўғри ва ҳаққоний бўлишига эътибор қаратишларини сўраган.
Олиб борилган суриштирув натижаларида, ушбу эълонни 8-cинф ўқувчиси қўйганлиги маълум бўлди. Унинг айтишича, у бу ишни шунчаки ҳазил учун қилганини, бундай салбий муҳокамалар келтириб чиқариши мумкинлигини ўйлаб кўрмаганини қайд этган.