Пойтахтда 8-синф ўқувчисини “самосуд” қилган қизлар шахси аниқланди
Воқеа 10 кун аввал содир бўлган. Ижтимоий тармоқлар орқали кеча фош бўлган мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган.
Жамият
22 апрель 2023 йил
Тошкент шаҳар ИИББ нинг аниқлашича, воқеа жорий йилнинг 13 апрель куни тахминан соат 12.30 ларда содир бўлган. Тафсилотларга кўра, вояга етмаган, 2006 йилда туғилган Ҳ.С. ва 2007 йилда туғилган Д.У.лар Янгиҳаёт тумани 8-ҳудуддаги қурилиши тугалланмаган объект ҳудудида жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, вояга етмаган 2009 йилда туғилган С.Х.ни уриб, енгил тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.