platina.uz

Ҳомиладор аёл рецидивист номини олди

Хоразм вилоятида ҳомиладор аёл яна жиноятга қўл урди. У муқаддам ўғирлик жиноятини содир этган. Бу қилмиши учун эса 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини олган.
Жамият
26 апрель 2023 йил
Ҳомиладор аёл рецидивист номини олди

Воқеа 2023 йил 23 март куни соат 12:00 ларда Ҳазорасп универсал савдо комплексида юз берган. Савдо комплексида жойлашган 30 ёшли М.Ф.нинг дўконига кирган аёл у ерда бошқа харидорлар ҳам савдо қилаётганидан фойдаланиб, дўкон эгасини чалғитган ва касса ичида бўлган жами 2.5 млн. сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни амалга оширган шахс Ҳазорасп туманида яшовчи 37 ёшли Ж.З. (аёл) эканлиги аниқланиб, ундан 2.5 млн. сўм пул ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Рецидивист аёл муқаддам жорий йилнинг 15 март куни ЖИБ Ҳазорасп туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан айбли деб топилган ва 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Навбатдаги жиноят юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ҳазорасп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ж.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов натижасига кўра, Ж.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан айб эълон қилинган ва унинг ҳомиладорлигини инобатга олган ҳолда, Ж.З.га нисбатан эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” танланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқишлик учун ЖИБ Ҳазорасп туман судига юборилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+