Қозоғистон 4 кунлик иш ҳафтасига ўтяпти

2023 йил июль ойидан бошлаб Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилади.
“Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ижтимоий таъминот масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига асосан Меҳнат кодексига ана шундай ўзгартиришлар киритилмоқда.
Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, беш ёки олти кунлик иш ҳафтаси, шунингдек, тўлиқ бўлмаган иш ҳафтаси (давомийлик томонларнинг келишуви билан белгиланади) назарда тутилади.




