Бош прокуратура: “Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган”
Бош прокуратуранинг аниқлашича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мактаб ва мактабгача таълим вазири Ҳилола Умарова бу ҳолатдан даҳшатга тушганини билдирди.
“Зиёлилар қатламида бундай ҳолатлар кузатилиши ачинарли. Қўл кўтарган эркак устоз ҳуқуқ органлари томонидан назоратга олинган ва жазосиз қолмайди. Икки нафар аёлларимиз эса ҳозирда шифохонада ва шахсан ўзимнинг назоратимда” дея жонли эфирга чиқиб тезкор муносабат билдирди вазир.