platina.uz

Алишер Усмоновга алоқадор “Оҳангаронцемент” АҚШ санкциясига учради

Алишер Усмоновнинг USM холдинг компаниясига алоқадор Akkermann Cement CA ва у эгалик қиладиган “Оҳангаронцемент” АЖ АҚШ ҳукумати санкциясига учради. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди.
Жаҳон
12 апрель 2023 йил
Алишер Усмоновга алоқадор “Оҳангаронцемент” АҚШ санкциясига учради

АҚШ молия вазирлигининг Чет эл активларини назорат қилиш бошқармаси (OFAC) янги санкциялар рўйхатига киритилган Akkermann Cement CA билан операцияларни 11 июлгача тугатиш талабини қўйди.

АҚШ ҳукуматининг янги санкциялар пакетидан россиялик миллиардер Алишер Усмоновга қарашли USM ҳолдинги ҳамда унинг таркибидаги "Металлоинвест", "Мегафон" компанияларига қарши чекловлар ҳам жой олган.

2021 йил май ойида Кипрнинг Lamanka Enterprises компанияси "Оҳангаронцемент" заводи устав капиталидаги 84,197 фоиз улушни сотиб олган, битим суммаси 557,6 миллиард сўмга баҳоланган эди. 2022 йил январь ойида Британия Виржиния оролларининг Giacinttar ва Lamanka Enterprises компаниялари "Оҳангаронцемент"даги улушларини 1,88 триллион сўмга сотган. Кейинчалик харидор Akkermann Cement CA экани маълум бўлган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+