platina.uz

Халқ артистининг уйида содир бўлган ўғирлик бўйича ички ишлар масъуллари нима дейди?

Тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедованинг уйидан 600 000 долларга тенг қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлангани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Жамият
11 апрель 2023 йил
Халқ артистининг уйида содир бўлган ўғирлик бўйича ички ишлар масъуллари нима дейди?

Маълумотларга кўра, Малика Аҳмедованинг ота-онасидан мерос бўлиб қолган тилла тақинчоқлар, бриллиант ва бошқа қимматбаҳо тошларни ўтган йилнинг 28 декабр куни халқ артистининг уйига ўғри тушиб, ўғирлаб кетган.

Халқ артистининг айтишича, ўғрилар тезда топилган. Аммо қимматбаҳо бриллиант ва тиллалар қайтирилмаган. Уларнинг умумий қиймати 600 минг долларга баҳоланган.

Халқ артисти бу уюштирилган, деган гумонда. Бунга эса ўғриларнинг ушбу қилмишни содир этишдан уч-тўрт кун аввал Навоийдаги қамоқхонадан чиқиб, пойтахтга келгани ва унинг уйига ўғирликка тушганини сабаб қилган. Терговчиларга бу ҳақда гумонини билдирганида эса, улар ўғирлик содир этганлар аввал шу туманда яшаган, деган жавоб билан кифояланишган.

Терговчилар ўғрилар билмасдан қимматбаҳо тақинчоқларни 250 минг сўмга сотиб юборишганини айтишган. Жабрланувчи ушбу сўзларга ишонмаётганини айтмоқда.

Platina.uz ушбу ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлигидан изоҳ олишга уринди. Вазирлик матбуот хизмати эса терговга оид маълумотлар ва шахсга оид ахборот очиқланмаслигини билдирди. Бироқ platina.uz Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига халқ артистининг уйида содир этилган ўғирлик ва унинг оқибатлари бўйича иш қайта кўриладими-йўқми, ёки бу иш ҳали жараёндами, “ёпилганми”-йўқми, судга оширилганми каби саволларни кўндаланг қўйди. Чунки бу саволларнинг жавоби на тергов сири ҳисобланади, на шахсга доир маълумот саналади.

Вазирлик матбуот хизмати эса бу ҳақда албатта маълумот тақдим этилишини билдирди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+