Тошкент вилояти ҳокимиятига қуёш панеллари ўрнатишга 2,5 млрд сўм ажратилади

Пуллар маҳаллий бюджетнинг 2023 йил бошида аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига ўтказилади.
“Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига ажратилган маблағни белгиланган тартибда мақсадли ва самарали сарфланиши топширилган.