platina.uz

Андижонда ҳоким ўринбосари 5,3 млн сўм пора билан ушланди

У Избоскан тумани ҳокимининг инвестиция саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари бўлган.
Жамият
10 апрель 2023 йил
Андижонда ҳоким ўринбосари 5,3 млн сўм пора билан ушланди

Андижонда Избоскан туман ҳокими ўринбосари А.К. жиноят устида қўлга олинди.

Бош прокуратура хабар беришича, Избоскан тумани ҳокимининг инвестиция саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари ҳимоя ҳудудидаги ер майдонини амалдаги тартибни бузган ҳолда сотиб олиб беришни эвазига 5,3 млн сўм олган вақтида ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+