“103”га энг кўп ёлғон чақириқ келиб тушадиган вилоятлар эълон қилинди

“Бундан ташқари, чақирув манзилини нотўғри бериш, устига-устак, “Тез ёрдам” етиб борганида, эшикни очмаслик, телефон қўнғироқларига жавоб бермаслик каби нохуш вазиятлар ҳам такрорланиб туради", – дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Илҳом Асланов.
Жамият
10 апрель 2023 йил
“103”га энг кўп ёлғон чақириқ келиб тушадиган вилоятлар эълон қилинди

Жорий йилнинг биринчи чорагида “103” хизматига жами 893 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Шундан энг кўп кўрсаткич Тошкент вилоятида қайд этилди — 189 та. 

Маълум қилинишича, кейинги ўриндан 154 та чақириқ билан Фарғона вилояти жой олди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 114 та, Тошкент шаҳридан 96 та ҳамда Навоий вилоятидан 84 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса ўтган уч ойда Самарқанд вилоятида рўйхатга олинди — 2 та.  

"Баъзан “103”га қўнғироқ қилиб, беморни бошқа машинада касалхонага олиб кетиш ҳолатлари 🥹учрайди", — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали директори Илҳом Асланов. — Бундан ташқари, чақирув манзилини нотўғри бериш, устига-устак, “Тез ёрдам” етиб борганида, эшикни очмаслик, телефон қўнғироқларига жавоб бермаслик каби нохуш вазиятлар ҳам такрорланиб туради.  

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+