platina.uz
Жамият

Тез ёрдам машиналарига ёзилган 1,2 минг жарима бекор қилинди

Пойтахтлик фуқаро муаммо сабаб Президент Халқ қабулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган. 

Тез ёрдам машиналарига ёзилган 1,2 минг жарима бекор қилинди

Тез ёрдам машиналарига белгиланган 1,2 минг жарима бекор қилинди.

Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ўз корхонасига қарашли тез ёрдам машиналарига ёзилган 1200 та маъмурий жаримани бекор қилдириш учун бир неча бор масъул ташкилотларга мурожаат қилган.

Бироқ муаммо ўз ечимини топмагани учун Президент Халқ қабулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат Президент Халқ қабулхонаси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, атрофлича ўрганилди. Жараёнда масъул идораларга жарималарни бекор қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар юборилди.

Кўрилган чоралар натижасида 2026 йил 23 июнь куни тез ёрдам машиналарига ёзилган барча жарималар бекор қилинди ва мурожаатчининг масаласи ижобий ҳал этилди.

Президент Халқ қабулхонаси фуқаролар мурожаатларини қонуний, холис ва адолатли кўриб чиқиш ҳамда уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш борасидаги ишларни давом эттиради.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid