platina.uz

Йўл қоидасини бузган тез ёрдам ва ёнғин машиналари ҳам радарга тушади

Тез ёрдам ва ўт ўчирувчиларга қоидабузарлик жаримасини бекор қилишда ҳужжат тақдим этиш талаби бекор қилинади. 

Жамият
20 сентябрь 2024 йил
Йўл қоидасини бузган тез ёрдам ва ёнғин машиналари ҳам радарга тушади

Йўл қоидасини бузган тез ёрдам ва ёнғин машиналари ҳам радарга тушади.

Сенат ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун кўриб чиқилди.

Тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари катта тезликда ёки йўл белгиларига риоя этмай ҳаракатланиши билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд.

Бундай ҳолатлар, ўз навбатида, фото- ва видео техник воситалар орқали қайд этилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 171-моддасига асосан юқорида кўрсатилган ҳолат юзага келган ҳолларда, тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари хизматлари томонидан хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, маъмурий иш МЖтКнинг 271-моддаси асосида тугатилиши белгиланган.

Муҳокама қилинган Қонун орқали амалиётга киритилаётган ўзгартиришларга асосан тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда.

Қайд этиш жоиз, Тошкент шаҳрида 2023 йил июнь ойидан бошлаб ўтказилган рейд тадбирларида индивидуал ҳаракатланиш воситалари бошқарувчилари томонидан 200 дан ортиқ йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги аниқланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+