platina.uz

"Фожиага оид маълумотларни тарқатманг ва фуқаролар шахсий ҳаётини муҳокама қилманг"

Бош прокуратура Сергели туманида аёл киши уч нафар фарзандини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан ОАВ ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига расмий мурожаат қилмоқда.
Жамият
6 апрель 2023 йил
"Фожиага оид маълумотларни тарқатманг ва фуқаролар шахсий ҳаётини муҳокама қилманг"

Бош прокуратура хабар беришича, Сергели туманида аёл киши уч нафар фарзандини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда содир бўлган воқеа билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан турли ижтимоий тармоқларда суриштирувлар ўтказилиб, вафот этган шахс ҳамда унинг яқин қариндошларининг шахсий ҳаёти, шаънига доир маълумотлар ҳар хил талқин қилинган ҳолда оммавий ахборот воситаларида тарқатиб келинмоқда.

Тарқатилаётган ушбу маълумотлар терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит қилмоқда.

"Жиноят-процессуал кодекси талабларидан келиб чиқиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда шахсга доир маълумотларни тарқатиш ва терговга аралашиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, тергов тугагунига қадар ижтимоий тармоқларда ушбу фожиага оид маълумотларни тарқатмаслик ва фуқаролар шахсий ҳаётини муҳокама қилмасликка чақирамиз.

Тергов натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади", дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+