Қашқадарёлик ўқувчилар имтиҳонсиз талаба бўлиши мумкин

Қашқадарёда апрел-май ойларида 10 та умумтаълим фанлари бўйича 11-синф ўқувчилари ўртасида "Вилоят ҳокими олимпиадаси" ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Муротжон Азимов маълум қилди.
Маълум қилинишича, аниқ ва табиий фанлар бўйича ғолиб ўқувчилар Қарши давлат университетига имтиҳонсиз тўғридан-тўғри талабаликка қабул қилинади.