platina.uz

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Айни вақтда Урганч шаҳрида Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда.
Жамият
31 март 2023 йил
Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Урганч шаҳрида Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Президент Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Раҳимов Жўрабек Раҳимович номзодини тавсия этди.

Номзод вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, саноатни ривожлантириш, энергетика қувватларини ошириш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш бўйича режаларини тақдимот қилди.

Сўнг Хоразм вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Жўрабек Раҳимов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

Айни пайтда сессияда вилоятни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда, келгуси режа ва вазифалар белгилаб олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 30 март куни Қорақалпоғистонга ташриф буюрганди. Президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни Қорақалпоғистондан Хоразм вилоятига келди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+