platina.uz

ДХХ Наманганда олтин қуймаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйди

Умумий 1 кг. 535 гр. олтин қўймаларининг ноқонуний савдоси фош этилган.
Жамият
31 март 2023 йил
ДХХ Наманганда олтин қуймаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида олтин қуймаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Дастлаб Андижон шаҳрида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган шахс оғирлиги 672 гр. бўлган бир бўлак олтин қуймасини Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. заргарга 40 минг АҚШ долларига сотган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.

Сўнгра ушбу заргар буюртмасига кўра, Олмалиқ шаҳридан оғирлиги 613 гр. бўлган бир бўлак олтин қуймасини олиб кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина Чуст туманида тўхтатилиб, ашёвий далил процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бошқа бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган шахс Поп тумани ҳудудида Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи, 1988 й.т. фуқаро билан учрашиб, ундан оғирлиги 250 гр. бўлган 3 та олтин қуймасини сотиб олган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида умумий баҳоси 1 млрд. 124 млн. сўмлик, жами 1 кг 535 гр. олтин қуймалари ҳамда 40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+